Чўл зоналарида қайта қурилган йўллар
Ўзбекистон Республикаси автомобил йўлларини қуриш амалиётида биринчи
марта А380 “Ғузор — Бухоро — Нукус – Бейнов” 400 км узунликдаги
автомобил йўли устига цемент-бетон қопламалар билан қайта қуриш қарори
қабул қилинди.
Йўлнинг қайта қурилган бўлаги Ўзбекистон миллий автомагистрали
таркибига кирувчи — халқаро транспорт йўлаги бўлиб, «Бейнов — Қўнғирот —
Нукус — Бухоро – Самарқанд – Тошкент — Андижон» йўналишидан ўтади. Ўз
навбатида реконструкция станцияси хам Е-40 Европа йўлагининг бир
сегменти хисобланади. А380 «Ғузор — Бухоро – Нукус — Бейнов» автомобил
йўли Ўзбекистоннинг ғарбий қисмида жойлашган.